Yangiliklar

БМТ Бош котиби: Фаластинликлар ўз тарихидаги «энг қоронғу даврни» бошдан кечирмоқда

БМТ Бош котиби: Фаластинликлар ўз тарихидаги «энг қоронғу даврни» бошдан кечирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари яна Ғазо секторида узоқ муддатли сулҳ тузиш ва фаластинлик жангарилар томонидан гаровга олинган барча одамларни озод қилишга чақирди.

Антониу Гутерриш Фаластин халқи билан халқаро бирдамлик куни олдидан қилган баёнотида, фаластинликлар ўз тарихидаги энг қоронғу саҳифалардан бири олдида турибди, деди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари 7-октабр куни Ҳамаснинг Исроилга қилган қонли ҳужумини яна қоралади, аммо бу “Фаластин халқини жамоавий жазолаш учун баҳона” бўла олмаслигини айтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўз баёнотида «узоқли инсонпарварлик сулҳига, ҳаётни қутқарувчи ёрдамдан чексиз фойдаланишга, барча гаровга олинганларни озод қилишга, тинч аҳолини ҳимоя қилишга ва халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилишини тўхтатишга» чақиради.