Финляндия ҳукумати бошпана изловчилар учун Россия билан чегарадаги барча назорат пунктларини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Финляндия бош вазири Петтери Орпо маълум қилди, деб ёзади Yle.
Ўтказиш пунктлари 30 ноябрдан 13 декабргача ёпилади. Чегара орқали фақат юк ташишга рухсат берилади. Бироқ, бошпана талаблари ҳали ҳам портлар ва аэропортларда топширилиши мумкин. Мамлакат ички ишлар вазирлиги раҳбари Мари Рантаненнинг сўзларига кўра, агар керак бўлса, чекловлар яна икки ҳафтага узайтирилиши мумкин.
Аввалроқ Европа Иттифоқи (ЕИ) чегара агентлиги Frontex Россия билан чегара назоратини кучайтириш учун Финляндияга ўз ходимларини юборгани хабар қилинганди. Штат таркибига чегара хизмати ходимлари, бошпана изловчиларни рўйхатга олиш бўйича мутахассислар, ҳужжатлар экспертизаси ва таржимонлар киради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!