Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи асирларнинг бешинчи гуруҳини Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) вакилларига топшириш жараёнини бошлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги “Ал-Коҳира ал-Ихбария” телеканалига таяниб маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, бу гуманитар ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга кирганидан бери озод этилган бешинчи маҳбуслар гуруҳидир. Бу сафар 10 кишини озод қилиш режалаштирилган.
Миср ва Қатарнинг аралашувидан сўнг Ғазо секторидаги Исроил кучлари ва Фаластин қаршилик кучлари ўртасидаги вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишувини яна икки кунга узайтириш мумкин бўлди. Шартнома муддати тугаши керак эди.
Бир муддат аввал Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракатининг “Иззеддин ал-Қассам бригадаси” ҳарбий қаноти вакили Абу Убайда баёнот бериб, “агар мухолифлар тинчлик битимига амал қилсалар”, улар ҳам ўз мажбуриятларини бажаришларини таъкидлаган эди. Бундан ташқари, у ўз вакилларини Исроилга босим ўтказишга ва уларни «ҳаво ва қуруқликдаги тинчлик келишувининг барча шартларига риоя қилишга» чақирди.
Режага кўра, маҳбуслар аввалги келишувга мувофиқ, яъни озод қилинган ҳар бир исроиллик – уч фаластинлик маҳбус учун озод қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Исроил ва ҲАМАС асирларни озод қилишга ва урушни вақтинча тўхтатишга келишиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Тўрт кунлик гуманитар пауза ҳақидаги сулҳ 24 ноябрь куни кучга кирди.
Ушбу сулҳ 24 ноябрь куни кучга киргани маълум қилинди. Келишувга кўра, ўт очишни тўхтатиш тўрт кун давом этади.
Маҳбусларнинг биринчи партияси 24 ноябрь куни озодликка чиқарила бошланди. Улар Таиланднинг 12 фуқароси экани айтилган.
Кейинроқ ҲАМАС яна 13 нафар исроилликни озод қилди. Бунга жавобан Исроил 39 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Яна 4 нафар Таиланд фуқароси ҳам озод қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!