Пайшанбага ўтар кечаси Исроил ҲАМАС гуруҳи томонидан гаровга олинган яна бир исроиллик гуруҳ озод қилинганига жавобан яна 30 нафар фаластинлик маҳбус озод этилганини эълон қилди, дея хабар бермоқда BBC News.
Исроил қамоқхона хизмати Ғазо секторидаги сулҳ битими доирасида 30 нафар фаластинлик маҳбуснинг озод этилганини эълон қилди. Унинг баёнотида айтилишича, маҳбуслар Исроил, Қуддус ва Ғарбий Соҳилдаги қамоқхоналардан озод қилинган. ҲАМАС ҳам гаровга олинган 16 кишини озод қилди.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувга кўра, барча гаровга олинганлар озод этилганидан кейин дастлабки кунларда тиббий кўрикдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ғазода ўт очишни тўхтатиш 24 ноябрь куни эрталабдан кучга кирган эди. Сешанба куни ҲАМАС ва Исроил гаровга олинганларнинг бешинчи гуруҳини алмашди. Кеча Исроил барча аёллар ва болалар озод этилгандан сўнг сулҳни узайтириши хабар қилинган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!