Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипхонов брифинг ўтказиб, унда Олмаотадаги ётоқхонадаги ёнғин сабабларини ўрганишнинг дастлабки натижалари ҳақида гапирди.
Иш тор йўлаклар, нафас олмайдиган муҳит, қуюқ тутун туфайли мураккаблашди… Ертўлада катта миқдорда ёнғин юкини юзага келтирувчи кўплаб матраслар бор эди. Ертўладагиларнинг қочиш имконияти жуда кам эди. Матраслар ёнаётгани, катта миқдорда тутун ҳосил бўлганига қарамай, бўлинмалар етиб келганида ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди, деди вазир.
Шарипхоновнинг таъкидлашича, бу бинолар яқинда рухсатномасиз ётоқхонага айлантирилган.
Қурилиш меъёрларига кўра, биринчи қаватларни ётоқхонага мослаштириш қатъиян ман этилади… Айбдорлар жавобгарликка тортилади, деди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!