UzAuto Motors компанияси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда UzAvtoSavdo автомобилларни онлайн сотиш тизимини модернизация қилмоқда, деб хабар қилди концерн матбуот хизмати.
Компаниянинг таъкидлашича, бу платформанинг юқори юкламалар остида барқарор ишлашини таъминлайди.
“UzAuto Motors қўшимча равишда барча ишларнинг тугаш санаси ва онлайн сотувга тўлиқ ўтиш вақтини ўзининг расмий каналларида эълон қилади”, — дейилади хабарда.
“O‘zAvtoSavdo”ни модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар муносабати билан тизим 1 декабрдан вақтинча ишламайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!