ҲАМАС Қуддусга кираверишдаги автобус бекатидаги отишма учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Отишма натижасида уч киши — бир ёш аёл ва икки кекса одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда BBC News.
Қуддус ғарбидаги Рамот аҳоли пунктида ўт очган икки эркак полиция томонидан отиб ўлдирилди.
“Бу операция ишғолчининг Ғазо секторидаги ва Жениндаги болаларга қарши мисли кўрилмаган жиноятларига табиий жавобимиздир”, – дейилади ҲАМАС баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қуддусга кираверишда содир бўлган отишма натижасида уч киши ҳалок бўлган, камида етти киши жароҳатланган. Номаълум шахслар автобус бекатидаги одамларга машинадан ўқ узган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!