Yangiliklar

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага қўндирилди. Сабаб нима?

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага қўндирилди. Сабаб нима?

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар берди.

Хабарга кўра, Азимут авиакомпаниясининг Москва-Урганч йўналишида АЗО-7059 рейсини амалга ошираётган ССЖ-100 самолёти Самара шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга йўловчининг соғлиғининг ёмонлашгани сабаб бўлган.

Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак эди. Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирилмоқда. Хусусуан, Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган. Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 да режалаштирилмоқда. Внуково аэропортига етиб келиш Москва вақти билан соат 13:00 га режалаштирилган.