Jinoyat

Ўзбекистонда фуқароларни Мексика орқали АҚШга олиб ўтишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Ўзбекистонда фуқароларни Мексика орқали АҚШга олиб ўтишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар бошқармаси мутахассислари томонидан бир қатор шунга ўхшаш қонунбузарликлар аниқланган:

— Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 15 минг АҚШ доллари миқдорида аванс олган вақтида қўлга олинди. Маълум бўлишича, у Самарқанднинг яна бир фуқаросини Мексика орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, 25 минг доллар талаб қилган;

— Ўзбекистон фуқаросини Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши бўйича 23 минг доллар эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган фуқаролар 12 минг доллар олдиндан тўлов олаётган пайтда қўлга олинди;

– Андижон вилоятида яшовчи фуқаро 10 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Маълум бўлишича, у Қўқон шаҳрида яшовчи фуқарони АҚШга жўнатишга ваъда берган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.