Jahon

Британия Россия билан уруш бўлган тақдирда Европанинг қулашини башорат қилди

Британия Россия билан уруш бўлган тақдирда Европанинг қулашини башорат қилди

Европа Россия билан катта урушга тайёр эмас ва унинг қуролли кучлари зарбаларига дош беролмайди. Бу ҳақда Британиянинг The Times газетаси мақоласида айтилади.

Материалда келтирилган тарихчи Зенке Найтцелянинг фикрига кўра, бундай зиддият юзага келган тақдирда, Муқаддас Рим империясининг қулаши сценарийси такрорланиши мумкин.

The Times Берлиндаги хавфсизлик конференциясида бир қанча немис генералларининг НАТО Россия билан мудофаа урушида ғалаба қозона олмаслиги ҳақидаги таклифларига ҳам ишора қилади, чунки унинг шарқий қанотига қўшинларни олиб ўтишдаги қийинчиликлар ва логистика муаммолари мавжуд.