O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти “Tadweer” компанияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон президенти “Tadweer” компанияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида 2 декабрь куни “Tadweer” компанияси бош ижрочи ва бошқарувчи директори Али ал-Даҳерийни қабул қилди.

Амирликлар компаниясининг Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, бунда илғор технологик ечимларни жорий қилиш режалари кўриб чиқилди.