Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БААда бўлиб ўтаётган иқлим бўйича Жаҳон саммити доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) раҳбари Одиль Рено-Бассо билан учрашди.
Томонлар ЕТТБ Ўзбекистонга 3,5 миллиард евродан ортиқ сармоя киритганини қайд этди. Шу билан бирга, хусусий сектор молия институти инвестицияларининг 60 фоизини ташкил қилади.
Мирзиёев ва Рено-Бассо Тошкент ва ЕТТБ томонидан ишлаб чиқилаётган ҳамкорлик стратегияси кичик ва ўрта бизнес ҳамда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашига ишонч билдирди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!