Jahon

АҚШ сўнгги беш йил ичида ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга деярли 50 фоиз сармоя киритган

АҚШ сўнгги беш йил ичида ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга деярли 50 фоиз сармоя киритган

Пентагон раҳбари Ллойд Остин снарядлар ишлаб чиқариш учун АҚШ маблағлари сезиларли даражада ошгани ҳақида гапирди. Унинг аниқлик киритишича, бу Киевга кўрсатилган катта ҳажмдаги ҳарбий ёрдам туфайли содир бўлган, деб ёзади “РИА Новости”.

«Украинада артиллерия снарядларини истеъмол қилишнинг юқори даражаси уларни ишлаб чиқаришга кўпроқ сармоя киритиш зарурлигини аниқ кўрсатди», деди у.

АҚШ мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги беш йил ичида ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга киритилган сармоя деярли 50 фоизга ошган. Остин, шунингдек, Жо Байденнинг АҚШ президенти бўлган даврида мамлакатда артиллерия ўқ-дорилари ишлаб чиқариш 4 баробарга ошганини таъкидлади.