“Салимбой” номи билан машҳур бўлган тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилган.
Салим Абдувалиев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ҳисобланади.
Шунингдек, ички ишлар органларидаги манбалар Ғофур Раҳимовнинг қидирувда экани ҳақидаги хабарларни тасдиқламаган.
Асли ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!