Ўзбекистонда мавсумий респиратор касалликлар авж олгани сабабли мактаб ва олий ўқув юртларида ўқиш тўхтатилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди.
Отабековнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда болаларнинг ОРВИ билан касалланиш кўпаймоқда.
“Ота-оналарга касаллик аломатлари бор фарзандларини боғча ва мактабларга, шунингдек, олий таълим муассасаларига бермасликни маслаҳат берамиз. Шифокор кўрсатмаси бўйича уйда даволаниш керак”, — деди эпидемиолог.
Шунингдек, у касалланиш даражаси эпидемияга айланиб қоладиган даражада юқори эмаслигига ишонтирди.
“Шунинг учун биз ўқишни тўхтатиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз”, — деди Атабеков.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!