Арманистон Республикаси бош вазири девони ва Озарбайжон Республикаси президенти маъмурияти қўшма баёнот билан чиқди, деб хабар бермоқда Аrmenpress.
“Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси минтақада узоқ кутилган тинчликни ўрнатиш учун тарихий имконият юзага келганига рози. Икки давлат ўзаро муносабатларни тўғрилаш, суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилини ҳурмат қилиш асосида тинч келишувга эришиш ниятини яна бир бор тасдиқлайди”, – дейилади баёнотда.
Музокаралар натижасида икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш учун муҳим қадамлар қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Айниқса:
— Озарбайжон 32 арман ҳарбийни озод қилди;
— Арманистон 2 нафар озарбайжонлик ҳарбийни озод қилди;
— Арманистон Озарбайжоннинг БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (CОР-29) иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясини ўтказиш ҳақидаги илтимосини қўллаб-қувватлайди ва сессияга ўз номзодини тақдим этишдан бош тортади.
Хабар қилинганидек, Арманистон ва Озарбайжон республикалари ишончни мустаҳкамлашга қаратилган ва яқин келажакда амалга оширилиши мўлжалланган кенг кўламли чора-тадбирлар бўйича музокараларни давом эттирмоқда ва халқаро ҳамжамиятни бу ниятни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!