Бугун Анталиянинг Кемер туманида XIII Sea To Sky Enduro мотопойгалар бошланди.
Мусобақалар мамлакатнинг қатор вазирликлари, маҳаллий ҳокимлик, Туркия мототцикл федерацияси ҳамда Kemer Enduro мототцикл клуби кўмагида ўтказиляпти.
Пойгаларда дунёнинг 32 давлатидан 350 нафар байкер иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи пляж босқичи Чамйувада бошланди ва пойгачилар 2 км. масофани босиб ўтишди.
Беллашувнинг сўнгги босқичи 2365 метр баландликдаги Тахтали тоғининг чўққисида бўлиб ўтади. Шундан сўнг ғолибларни аниқланиб, тақдирланишга йўл оладилар.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!