Украинанинг «Страна» нашри хабарига кўра, Ивано-Франковск вилоятидаги иссиқлик электр станцияси жойлашган Бурштин ҳудудида портлашлар содир бўлди.
Маълум бўлишича, ўтган ҳафтада ҳам айнан ушбу ҳудудда портлаш кузатилган эди.
Россия Қуролли кучларининг Украина инфратузилмасига ҳужумлари бир ҳафта олдин, 10 октабр куни Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланган. Россия расмийларига кўра, ушбу ҳодисалар ортида Украина махсус хизматлари турибди. РФ Президенти эса кўприкдаги портлашни жирканч террорчиликка қиёслаган эди.
Харьков ва Киевдан Львов ва Ивано-Франкивскгача бўлган бутун мамлакат бўйлаб энергетика, мудофаа, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига ҳужумлар уюштирилмоқда. Бу эса электр таъминотидаги кўплаб узилишларга сабаб бўлмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!