Jahon

Тожикистонда 32 ёшли эркак ўз онасини ваҳшийларча ўлдирди

Тожикистонда 32 ёшли эркак ўз онасини ваҳшийларча ўлдирди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида даҳшатли қотиллик содир этилди.

Маълум бўлишича қотил аввалига онаси унга пичоқ билан ташланганини ва шундан сўнг ундан пичоқни олиб қўйиб онасини пичоқлаганини айтган.

Қайд этиш керак, 32 ёшли эркак ўзининг 65 ёшли онасига 136 марта пичоқ билан зарба берган.

“65 ёшли аёл 30 йилдан бери ҳудуддаги руҳий касалликлар шифохонаси рўйхатида турган бўлган. Ҳозирда қотилнинг ҳам руҳий ҳолати текширилмоқда”, — дейилади хабарда.