Пентагон раҳбари Ллойд Остин Владимир Зеленский билан қўшма нутқи чоғида Украинада келажакда Россияни тўсишга қодир қуролли кучлар яратишга ваъда берди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.
Америка мудофаа департаменти раҳбари Вашингтон Киевга фронтда муваффақиятга эришишда ёрдам беришга бел боғлаганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Қўшма Штатлар иттифоқчилари билан биргаликда Украина армиясининг жанговар операцияларни ўтказиш имкониятларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ниятида.
Остиннинг қўшимча қилишича, АҚШ қўллаб-қувватлаши собит бўлиб қолмоқда. “Биз Россияни келажакдаги ҳар қандай тажовуздан, жумладан, НАТОдаги иттифоқчиларимизга қарши тўхтатишга қатъий содиқмиз”, деди у.
Пентагон раҳбари Украина нафақат АҚШ хавфсизлиги, балки ХХИ асрда умуман глобал хавфсизлик учун ҳам катта аҳамиятга эга, деган хулосага келди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!