Россия ракеталарининг парчалари Киевнинг жанубий қисмида, Дарницкий ва Голосеев туманларида қулаган. Бу ҳақда Kazinform Киев ҳарбий маъмуриятининг Telegram-каналига таяниб хабар беради.
“Жабрланганлар ва вайроналар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда”, — дейилади хабарда.
Киев фуқаролик мэри Виталий Кличко ўзининг Теlegram-каналида ракета парчаси Голосев туманидаги турар-жой биносининг томини вайрон қилганини, у ерга шошилинч хизмат вакиллари бораётганини маълум қилди. Кейинроқ у Дарницкий туманидаги қурилиши тугалланмаган уйда ракета парчалари қулаши оқибатида ёнғин чиққанини ёзган.
“Шифокорларнинг маълумотларига кўра, Дарницкий туманида бир киши жароҳатланган, у шу ерда даволанмоқда”, — деб ёзади Кличко.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!