Москвадаги савдо марказида Ўзбекистон фуқароси келишмовчилик туфайли танишини пичоқлади. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Тергов Бош бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 10 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси Москва шаҳри шимоли-ғарбидаги савдо-кўнгилочар марказларидан бирида ўзаро жанжал ортидан танишининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган.
Жабрланувчи Москвадаги шифохоналарнинг бирига етказилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жиноят содир этишда гумон қилиниб, Ўзбекистон Республикасида туғилган икки нафар фуқаро қўлга олинган. Москва Тергов қўмитаси терговчилари воқеа жойини кўздан кечириб, қатор суд-тиббий экспертизаларни тайинлаган.
Тушино туманлараро тергов бўлими гумонланувчиларга нисбатан РФ ЖКнинг 30-моддаси 1-қисми ва 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят (қотилликка уриниш) юзасидан жиноий иш очган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!