Jahon

АҚШда охирзамондан омон қолишни истаганлар учун ер ости шаҳри яратилди

АҚШда охирзамондан омон қолишни истаганлар учун ер ости шаҳри яратилди

Американинг Vivos компанияси охирзамондан омон қола оладиган ер ости шаҳрини жиҳозлади. Бу ҳақда Метро хабар бермоқда.

АҚШнинг Жанубий Дакота штати тоғларида собиқ ҳарбий база ўрнида 10 минг кишини сиғдира оладиган улкан бошпана қурилган. Индианада кичикроқ бошпана аллақачон очилган, Германияда эса бошқаси қурилмоқда.

Vivos бош директори Данте Вичинонинг сўзларига кўра, бункерда жой банд қилмоқчи бўлганлар сони бир йилда икки минг фоиздан кўпроққа ошган, савдолар эса 300 фоизга ошган.

Ҳамма нима қилишни билмай ҳайрон бўлаётган бир пайтда, бизнинг ҳамжамиятимиз аъзолари юзлаб ҳамфикрлар билан бирга тинчгина ўз бошпаналарига йўл олишади, улар оғир эшиклар ортига ўзларини қамаб қўйишга ва юзаки ҳар қандай таҳдиддан омон қолишга тайёр.

Данте Виcино
Vivos бош директори

Компаниянинг таъкидлашича, бошпаналар камида бир йил давомида тепадагилар билан алоқа қилмасдан автоном ишлашга мўлжалланган. Жанубий Дакотадаги шахсий бункердаги битта жой мижозларга 55 минг доллар туради. Индианада арзонроқ: бир киши учун 35 минг доллар ва малакаси етишмаётганлар чегирмага ишонишлари мумкин.