Jahon

Кореядаги Ҳаншин университетининг ўзбекистонлик талабалари мамлакатдан чиқариб юборилгани айтилмоқда

Кореядаги Ҳаншин университетининг ўзбекистонлик талабалари мамлакатдан чиқариб юборилгани айтилмоқда

Кореянинг Ҳаншин университети тил курсида ўқиётган 22 нафар ўзбекистонлик талаба мамлакатдан алдов йўли билан чиқариб юборилгани ҳақида хабар тарқалди. Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонасига кўра, улар олийгоҳ талабларига бўйсунмаган, шунингдек, ноқонуний меҳнат билан шуғулланган. Ҳолат ўрганилмоқда.

Маълумот учун, Ҳаншинда ўқийдиган бошқа ўзбек талабалари вазиятдан норози. Улар ўз ватандошларининг қувилишидан хафалигини билдириш мақсадида оммавий намойишга тайёрланмоқда.

Демократ.узнинг Кореядаги манбаларига кўра, бутун давлат бўйлаб таълим олаётган талабаларга тинч намойишга қўшилиш хабари тарқатилган.