2023 йилнинг январидан 5 декабрига қадар Европа ва Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланганлар сони 30,6 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 909 тани ташкил этган, касалланганлар сони 3,266 фоизга ошган, дея огоҳлантиради УНИCEФ. Европа ва Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланиш даражаси 2023 йилнинг октябрь ва ноябрь ойлари орасида қарийб икки баравар ошгани хабар қилинмоқда.
ЮНИСEФнинг сўнгги маълумотларига кўра, қизамиқ билан касалланишнинг энг юқори даражаси Қозоғистонда қайд этилган, Қирғизистон эса иккинчи ўринда.
Ноябр ойидан бошлаб Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларида қизамиқнинг тарқалиши сезиларли даражада ошди. 2023 йил апрелидан бери Озарбайжонда қизамиқ билан касалланган 284 та ҳолат қайд этилган. Қозоғистонда 20 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. 7 декабрь куни Қирғизистонда қизамиқнинг иккинчи тўлқини қайд этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!