Netflix стриминг хизмати илк бор ўзининг минглаб шоу ва фильмларини томоша қилиш ҳақидаги батафсил маълумотларни эълон қилди. Эълон қилинган маълумотлар 2023 йилнинг биринчи ярмини қамраб олган. Ҳисобот компаниянинг расмий сайтида эълон қилинди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, январдан июнгача хизмат томошабинлари Netflix’да фильмлар ва сериалларни томоша қилиш учун жами 100 миллиард соат вақт сарфлаган.
Рейтингга 18 минг ном киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бири фойдаланувчилар томонидан 50 минг соатдан кўпроқ томоша қилинган.
Белгиланган давр мобайнида платформада кўриш бўйича етакчи «Тунги агент» серияси бўлиб, бутун дунё бўйлаб 812 миллион соатдан ортиқ томоша қилинган.
Компаниянинг таъкидлашича, платформада инглиз тили бўлмаган сериаллар ва фильмлар талабга эга – улар олти ой давомида кўрилган барча контентнинг қарийб 30 фоизини ташкил қилган, корейс ва испан тилларидаги шоулар улар орасида етакчилик қилган.
Netflix шунга ўхшаш шарҳларни йилига икки марта чиқаришни давом эттиришга ваъда берди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!