Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари кечаси 0-5°илиқ, кундузи 5-10°илиқ бўлши кутидмоқда. Синоптикларга кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкeнт шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5°, кундузи 22-24° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам ўзгарувчан ҳаво ҳарорати ҳукм суради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 3-8°илиқ, кундузи 22-27° бўлади.
Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб турса-да, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.
Республикамизнинг жанубида, яъни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Юртимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори ҳарорат қайд этилиб, кечаси 5-10°, кундузи 22-27° бўлиши кутилмоқда.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларига туман тушиши мумкин. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 17-22° бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!