Ўтган бир кеча кундузда ЛХР халқ милицияси бўлинмаларининг ҳужумкор операциялари давомида душман ишчи кучи ва ҳарбий техникада катта йўқотишларга учраган. Бу ҳақида ЛХР халқ милицияси хабар берди.
Украина қўшинлари 50 нафаргача шахсий таркиб, иккита танк, бир артиллерия мосламаси, иккита бронетранспортёридан айрилди. Шунингдек, тўққизта махсус бўлинма ҳамда автомобиллар вайрон қилинган.
Чоршанба куни у Украина қўшинлари бир суткада 40 га яқин одам, бир танк, учта зирҳли транспорт воситаси ва 16 бирлик махсус техникани йўқотгани айтилган эди.
Таъкидланишича, ЛХР халқ милициясининг муҳандислик ва сапёр бўлинмалари миналардан тозалаш ишларини давом эттирмоқда. 19-октабр куни улар Гавриловка ва Стeпной ЯР аҳоли пунктлари ҳудудларидаги 7 гектардан ортиқ жойни украиналик миллатчилар томонидан қолдирилган портловчи моддалардан тозалашга эришди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!