Туркия ҳамда Озарбайжон Президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Илҳом Алиев пайшанба куни Озарбайжондаги Зангилон халқаро аэропортининг очилишига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.
Туркия давлати раҳбари янги ҳаво бандаргоҳи Озарбайжон ва бутун дунё манфаати учун хизмат қилишига умид билдирди.
Зангилон халқаро аэропорти Озарбайжоннинг арман босқинидан озод қилинган ҳудудларида қурилган иккинчи бандаргоҳ ҳисобланади.
Давлат раҳбарлари турк компаниялари иштирокида бир ярим йил ичида қурилган аэропорт ҳудудини кўздан кечирди.
Президентларга ҳаво кемалари портининг рамзий калитлари топширилди.
Президент Эрдоғонга Озарбайжонга зиёрати чоғида парламент спикери, бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамроҳлик қилмоқда.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон Зангилондаги янги аэропортга ташриф буюрган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!