Jahon, Yangiliklar

Индонезияда 133 нафар бола ўткир буйрак жароҳати туфайли вафот этди

Индонезияда 133 нафар бола ўткир буйрак жароҳати туфайли вафот этди

Индонезия соғлиқни сақлаш вазири ўткир буйрак жароҳати туфайли вафот этган болалар сони 99 дан 133 нафар ошганини айтди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда.

Ўлимлар 22 провинцияда қайд этилган бўлиб, умумий жароҳатланиш ҳолати 241 кишидан аниқланган. Маълум бўлишича, беморларнинг аксарияти беш ёшгача бўлган болаларни ташкил қилади.

Индонезия барча сиропларга асосланган дори-дармонларни сотиш ва рецептлашни вақтинча тақиқлади. Болалар ўртасида жароҳатланиш (AKI) ҳолатини текшириш учун маҳаллий соғлиқни сақлаш ва педиатрия расмийлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи тузилди.

Мамлакат озиқ-овқат ва дори-дармон агентлиги таркибида этилен гликол ҳаддан ташқари кўп бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бешта препарати номини эълон қилди. Расмийлар ушбу маҳсулотларни муомаладан бутунлай чиқариб ташлаш ва қолган барча партияларни йўқ қилишни буюрди.