Чадда демократик бошқарувга тезроқ ўтишни талаб қилиб намойишга чиққанларнинг 50 га яқини ҳалок бўлди. 300 нафар киши жароҳатланган.
Матбуот анжуманида Бош вазир Солиҳ Кебзабо ҳукумат қуролли қўзғолон деб таърифлаган намойиш қурбонлари сони ортиши мумкинлигини айтди.
Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари хавфсизлик кучлари пойтахт Нжамена ва бошқа бир қанча шаҳарларда намойишларни шафқатсизларча бостириши оқибатида қуролсиз тинч аҳоли қирғин қилингани таъкидланмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!