Украина президенти Володимир Зеленський Россия билан ҳеч қандай музокара олиб боришнинг иложи йўқлигини расман эълон қилди.
Украина президенти ўз фармони билан Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 30 сентябрдаги Россиянинг Украина ҳудудларини аннекция қилишга уринишига нисбатан Украинанинг ҳаракатлари тўғрисидаги қарорини кучга киритди.
Фармонда бошқа жиҳатлар қаторида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боришнинг мумкин эмаслиги белгиланган.
Фармон, шунингдек, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Украинанинг НАТОга тезлаштирилган тарзда қўшилиш ҳақидаги аризаси бўйича қарорини тасдиқлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!