Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ходиса оқибатида кўрилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакиллари ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.
Ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилди. Ҳисоб-китобларга кўра 3 742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етгани аниқланди.
Кўрилган амалий чоралар натижасида бугуннинг ўзида 2 минг квадрат метр ойналар аҳолига етказилиб, ўрнатиб берилди. Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё тумани Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлган эди. Мудофаа вазирлиги томонидан талафот кўрганлар ва жабрланганлар йўқлиги айтилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!