Урушнинг 241-куни охирида Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг мурожаати:
«Биз барчамиз бирлашиб Украина ҳаётини бузиш мумкин эмаслигини кўрсатмоқдамиз. Агар душман биздан вақтинча ёруғликсиз қолдириши мумкин бўлса ҳам, у ҳеч қачон бизни ҳамма нарсани тузатиш, созлаш ва нормал ҳолатга қайтариш истагини, озодлик истагини тортиб ололмайди.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бу террорчилик зарбаси ҳам, бошқа шунга ўхшаш ҳужумлар ҳам ҳимоячиларимизни тўхтатмайди, ортга қайтаролмайди.
Россия тарғиботчилари бизнинг инфратузилмамиз ва халқимизга қарши бу террорчилик ҳаракати қандайдир тарзда ҳарбийларимизнинг фаоллигини секинлаштириши ёки мудофаамиз учун қийинчиликлар туғдириши мумкин, деган ёлғонга ишонса, янглишади.
Украиналиклар ҳамиша ҳамжиҳатликда ва Россиянинг бу урушда ғалаба қозониш имконияти йўқлигини аниқ билади. Мудофаа кучларимиз ҳар куни давлатни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қабул қиляпти ва яна бир бор таъкидлайман: улар ҳар куни фақат олдинга ҳаракат қилишади».
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!