Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан буғдой энг кўп импорт қилинган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди.
Хабарда келтирилишича, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати қуйидагича:
Буғдой – 513 млн. АҚШ долларига
Шакарқамиш – 351 млн АҚШ долларига
Маргарин маҳсулотлари – 204 млн АҚШ долларига
Қорамол гўшти – 163 млн АҚШ долларига
Ўсимлик ёғи – 160 млн АҚШ долларига
Буғдой уни – 95 млн АҚШ долларига
Какао ва шоколад – 86 млн АҚШ долларига
Картошка – 60 млн АҚШ долларига
Сут маҳсулотлари – 60 млн АҚШ долларига
Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 55 млн АҚШ долларига
Банан – 40 млн АҚШ долларига
Чой – 34 млн АҚШ долларига
Парранда гўшти – 33 млн АҚШ долларига
Маккажўхори – 24 млн АҚШ долларига.
Кофе – 23 млн АҚШ долларига.
Қандолат маҳсулотлари – 21 млн АҚШ долларига.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!