Эфиопия шаҳарларида юз минглаб одамлар ҳукуматга қарши намойишларига чиқди. Акция иштирокчилари мамлакат ички ишларига «ташқаридаги»ларнинг аралашишига қарши эканини билдирмоқда.
Душанба куни Жанубий Африка Республикасида Африка Иттифоқи ҳомийлигида Эфиопия ҳукумати ва Тиграйни озод қилиш учун қўзғолончи халқ фронти раҳбарияти ўртасида музокаралар бошланиши керак. АҚШ Давлат департаменти томонларнинг музокара ўтказиш ҳақидаги келишувини маъқулламоқда.
БМТ маълумотларига кўра, август ойида жанговар ҳаракатлар қайта бошланганидан кейин юз минглаб одам уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Жорий йилнинг 24 август куни Эфиопия федерал ҳукумати ва Тиграй штатидаги исёнчилар раҳбарияти улар ўртасида баҳордан бери давом этаётган гуманитар сулҳ ва келишувларни бузганликда айблади. Тиграй жанубида ва қўшни Эфиопиянинг Амхара штати шимолида тўқнашувлар бошланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!