Жоржия Мелони шанба куни Италиянинг биринчи аёл бош вазири сифатида қасамёд қилди. Биз у ҳақида нималар биламиз?
Мелони фони
CNN хабарига кўра, Мелони 2012-йилда “Италиялик биродарлар” (Brothers of Italy) партиясига асос солган. Унинг партияси 2018 йилги сайловларда атиги 4,5% овоз олган эди.
Энди у сайланиб, қасамёд қилгандан сўнг, партия Маттео Салвини ўнг қанот лигаси ва собиқ бош вазир Силвио Берлускони бошчилигидаги консерватив “Форза Италиа” (Forza Italia) партияси билан ҳамкорликда ҳукмронлик қилиши айтилмоқда.
Мелонининг бош вазир сифатида қандай режалари бор?
Мелони кампаниясининг асосий платформаси унинг солиқларни пасайтириш ва Италиянинг иммиграция сиёсатини яқиндан кўриб чиқишга қаратилган.
Euronews хабарича, Мелони ва унинг коалициядаги ҳамкасби, Шимолий Лигадаги Салвини кўпчилик томонидан Европанинг исёнкор гуруҳи сифатида кўрилади. Бу уларнинг Брехитни қўллаб-қувватлаши, иммиграция сиёсатига интилиши ва «Брюссел бюрократларига» (Brussels bureaucrats) қарши позицияси билан боғлиқ.
«Италияликлар “Италия биродарлари” партиясининг ҳукумат тепасига келишда тўғри танловни амалга оширдилар», деди Мелони ғалабаси эълон қилинганидан кейин. BBC хабар беришича, унинг собиқ бош вазир Силвио Берлускони ва унинг шериклари билан биргаликда ишлаб чиқилган дастур орқали фаолия кўрсатиши кутилаяпти.
Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс истеъфога чиқди… Энди нима бўлади?
The Guardian хабар беришича, Трасс ҳам, Мелони ҳам бир хил қарашларга эга сиёсатчилар бўлсада, Мелони Трассни чекинишга мажбур этган сабоқлардан хулоса чиқариши ёки нимадир ўрганиши мумкин.
Мелони Трасс бош вазирлигида дуч келган баъзи муаммолардан қочиш учун ўз коалицияси билан бир ойлик маслаҳатлашувлар давомида маъмурият тизимини яратиш устида ишлаган.
«Улар Квартенг ва Лиз Трасс каби қўпол хатоларга йўл қўймайди», деб фикр билдирди иқтисодчи Лорензо Кордогно.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!