Ҳозиргина Болгарияда давом этаётган “Странжа” турнирининг ярим финалида -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров ҳиндистонлик Бора Навига қарши рингга кўтарилди.

Биринчи раундда бироз клинчлар остида ўтган бўлса-да, юртдошимиз аниқроқ ҳаракат қилди. Қолган икки раундда катта устунлик билан Батуров рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Якуний кўриниш эса, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра 5:0 ҳисобида ҳамюртимизнинг ғалабаси обоусмон Ботуров финалга йўл олди.  

Энди, ҳамюртимиз финалда украиналик Евгений Барабановга қарши жанг қилади. 

 274 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan