«Россиянинг Украинага қарши босқинчилик уруши барча халқаро меъёрларни бузади. Агар Путин ўз мақсадига эришгудек бўлса, бошқалар ундан нусха олишни бошлайди», деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли. Қироллик ҳукумати аъзоси бу ҳақида бугун Берлинда Германия G7 раислиги ва Еврокомиссия ҳомийлигида ўтказилаётган Украинани қайта тиклаш бўйича экспертларнинг халқаро конференциясидаги видеомурожаати чоғида таъкидлаган.
Амалдорга кўра, Россиянинг босқинчилик кайфиятини тарқатиб, бундай ҳис-туйғуларни кучайтиришига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун Британия Украина томонида ва уни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Шунингдек, у Украинанинг ғалаба қозонишига шубҳа қилмаслигини таъкидлади. Зеро, Британия аллақачон бир неча миллиард фунт стерлинг ёрдам берган ва бу келгуси йилда ҳам давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Берлинда Украинани қайта тиклаш бўйича халқаро экспертлар конференцияси бўлиб ўтмоқда, унга бутун дунёдан энг яхши мутахассислар жалб этилган. Бу экспертлар халқаро ҳамжамият иштирокида Украинани қайта тиклаш ва қайта қуриш бўйича аниқ дастурлар учун асос бўладиган стратегияни тақдим этиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!