Yangiliklar

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Аввал хабар берганимиздек, Исландияда шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли мусобақада сайёрамизнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси ғолиблик учун дона суришади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам қатнашмоқда.

Абдусатторов 1-тур ўйинида Непомняший билан ўзаро баҳслашди ва ғалаба қозонди. Ўзбекистон вакили кейинги босқичда Уэсли Со билан ва ниҳоят гуруҳдаги сўнгги ўйинни Гретарссонга қарши ўтказади. Ўз гуруҳида муваффақият қозонган шахматчилар ярим финал баҳсида қатнашади.

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида шахматчилар мусобақанинг умумий мукофот жамғармасидаги 400 минг доллар ва 150 минг доллардан иборат биринчи мукофот учун баҳс олиб боришади.