Бугун тонгда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Абу Сахий” буюм бозоридаги кўп қаватли автотураргоҳда ёнғин келиб чиққан.
Туман ҳокимлигининг ҳодиса юзасидан берган баёнотига кўра, 27 октябрь куни соат тахминан 06:52 ларда “Тошкент савдо маркази” ҳудудида жойлашган кўп қаватли автотураргоҳнинг 5-қаватида Б.А.га тегишли Орландо двигател қисмида техник носозлик сабабли қисқа туташув бўлган. Натижада машина капот остидаги электр симларида ёнғин келиб чиққан.
Мазкур ҳолат “Тошкент савдо маркази” Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан соат 07:10 ларда тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида фуқароларга, шунингдек, бино ва атрофдаги бошқа машиналарга зарар етмаган.
Чилонзор тумани ФВБ масъулларининг маълумотига кўра, ёнғин ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушмаган. Ҳозирда туман ФВБ томонидан автотураргоҳда ёнғин сабаблари ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!