Jahon, Yangiliklar

Россия урушда аллақачон мағлуб бўлди — ЕИ

Россия урушда аллақачон мағлуб бўлди — ЕИ

Россия Украинадаги урушда маънавий ва сиёсий жиҳатдан аллақачон мағлуб бўлди. Бу ҳақида ЕХҲТ Доимий кенгаши йиғилишиданинг Европа Иттифоқи баёнотида айтиб ўтилди.

«Биз Россиянинг Украина ўз тупроғида «ифлос бомба»дан фойдаланишга тайёрланаётгани ҳақидаги очиқдан-очиқ ёлғон айбловларини рад этамиз», — дейилади баёнотда.

Aксинча, сўнгги ҳафталардаги ҳисоботлардан «Россия Украина бўйлаб тинч аҳолига, шунингдек, фуқаролик объектлари ва инфратузилмаларига, жумладан, муҳим энергия ресусрларига қарши ракета ҳамда учувчисиз қурилмалардан ҳужумларни амалга оширишда давом этмоқда. Далилларга қарамай, Россия Федерациясидан фақат ҳарбий нишонларга зарба берилмоқда, деган очиқ ёлғонни эшитяпмиз. Aслида, у тинч аҳоли пунктларини ўққа тутмоқда. Европа Иттифоқи бу ҳужумларни жуда қаттиқ қоралайди», деди ЕИ.

Таъкидланишича, тинч аҳолини ўлдириш ва муҳим инфратузилма объектларини тизимли равишда ўққа тутиб, уларни сув, электр ва иссиқлик таъминотидан маҳрум қилиш «халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши» ҳисобланади.

Баёнотда шунингдек, Европа Иттифоқининг Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлаши ҳақида сўз боради. Россиянинг барча қўшинлари ва ҳарбий техникасини Украинанинг барча ҳудудидан, шу жумладан, автоном республиканинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидан зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишга чақиради.

«Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари мутлақо номақбул ва асоссиздир. Европа Иттифоқи миллий ва халқаро тергов органларини Украинадаги уруш пайтида руслар томонидан содир этилган ваҳшийликларга оид далиллар ва ҳужжатлар тўплашда қўллаб-қувватлайди. Маънавий ва сиёсий жиҳатдан Россия бу урушда аллақачон мағлуб бўлган ва жанг майдонида тобора кўпроқ ютқазмоқда. Украина ғалаба қозонади ва биз қанча керак бўлса шунча у билан бирга бўламиз», – дейилади баёнотда.