2022-йил январ—сентябр ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,72 млн сўмни ташкил этиб, 2021-йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Энг кам ойлик иш ҳақи икки баробарга — жами 23,1 фоизга оширилиб, ҳозирда 920 минг сўмни ташкил этмоқда.
2022-йил январ—сентябр ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичини шакллантиришда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобга олинмаган, чунки улар йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган.
Тармоқлар бўйича энг юқори маошлар банк, молия ва суғурта соҳаларида — 9,73 млн сўм.
Иккинчи ўринни 6,97 млн сўм билан ахборот ва алоқа соҳаси эгаллади.
Учинчи ўринда 4,85 млн сўм билан ташиш ва сақлаш соҳаси турибди.
Соҳалар доирасида ажратилган фаолият турлари орасида дастурлаш 10,4 млн сўм билан етакчилик қилмоқда.
Энг кам даромад соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (2,51 млн сўм) ва таълим (2,59 млн сўм) соҳаларида қайд этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!