Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2022-2023 йилги иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти нархларини тасдиқлаш тўғрисида қарорни имзолади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, «Веолиа Энергй Ташкент» корхонаси томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (базавий тариф) 397 минг 212 сўм/Гкал микдорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун чакана тарифлар куйидагилар учун аввалги нархларда колади:
- аҳоли учун — 91 минг 960 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда);
- кичик, ўрта ва йирик бизнес учун — 141 минг 737 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда).
- Бюджет ташкилотлари учун чакана тариф — 502 067 сўм/Гкални ташкил килади. Ушбу нархлар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 2022 йил 21 октябрда кучга киради.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 июлдан аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида юзага келадиган зарарлар асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!