O‘zbekiston, Yangiliklar

Андижонлик фуқаро жазонинг ўталмай қолган қисмидан муддатидан олдин озод қилинди

Андижонлик фуқаро жазонинг ўталмай қолган қисмидан муддатидан олдин озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши тумани судининг навбатдаги суд мажлисида етти нафар маҳкумни ўталмай қолган жазодан шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалар кўриб чиқилди.

Унга кўра, жиноятга қўл урган, бироқ суд томонидан тайинланган жазони ўташ чоғида қилмишидан чин пушаймон бўлиб, эндиликда ҳамиша тўғри йўлдан юрмоққа, ҳалол меҳнат қилмоққа қатъий бел боғлаган шахслар қонуний енгилликдан баҳраманд бўлиши мумкин.

Ана шундай инсонлардан бири – М.Ю.га суднинг 2021 йил 24 февралдаги ҳукмига асосан, Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг «б» банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.

Жазо тайинланган санадан бошлаб ўтган 1 йил-у 8 ойлик муддат унинг ўз қилмишидан хулоса чиқариши учун етарли бўлди ва берилган жазонинг ўталмай қолган 1 йил 4 ойлик қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.