Филиппиндаги Налжи тропик бўронидан қурбон бўлганлар сони 98 кишига етди. Уларнинг аксарияти чўкиб кетган ёки кўчки қурбони бўлган. Баъзиларининг устига дарахтлар қулаган. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Қутқарувчилар сув ва лой ичидан ҳалок бўлганларнинг жасадларини қидиришда давом этмоқда. Бунинг учун улар узун ёғоч таёқлардан фойдаланмоқда.
Зарар кўрган ҳудудлардан 350 мингга яқин маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган. Улар вақтинчалик яшаш марказларига жойлаштирилди. 500 дан ортиқ уй зарар кўрган, 150 та бино бутунлай вайрон бўлган.
Қатор аҳоли пунктларида алоқа ва электр таъминотида муаммолар мавжуд.
Расмийларга кўра, табиий офат 2 миллионга яқин одамга зиён етказган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!