Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи катта магистрал автомобиль йўлида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар тарқатди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 31 октябрь куни соат 15:30 ларда Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Самарқанд” автомобиль йўлида DAF русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги Lada Largus русумли автомобили билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида Lada Largus автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
“Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!