Данияда сешанба куни, яъни бугун муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтади. Матбуот буни «норкалар туфайли сайловлар» деб атаган.
Сўровларга кўра, бош вазир Метте Фредериксен ва унинг социал-демократлари қийин аҳволда. Энди Фредериксен озчилик ҳукуматини бошқаради. Прогнозлар шуни кўрсатадики, у тахминан 25% овозга ишониши мумкин, яъни расмий ғалаба қозонган тақдирда ҳам у ўз иттифоқчиларини излашга мажбур бўлади. Бу эса сайловларга олиб келган ҳозирги коалиция ҳамкорлари билан жанжал туфайли осон кечмаслиги таҳмин қилинмоқда.
2020 йилда Метте Фредериксен ҳукумати коронавирус мутациясига учраган 17 миллион норкани йўқ қилган эди. Шунингдек, вазирлар маҳкамаси етарлича тез қарор қабул қилмагани учун танқид остига олинди. Аммо бу йил махсус комиссия қонунни ўзгартириш натижасида Данияда мўйна етиштириш деярли бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида. Ваҳоланки, пандемиядан олдин ҳайвон терисидан мўйна ишлаб чиқариш бўйича етакчилар қаторида бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!