Россия президенти Владимир Путин Украинанинг босиб олинган ва мустақил деб эълон қилинган ҳудудларини аннекция қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.
Маълум қилинишича, Россия раҳбари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларининг «Россия Федерацияси таркибига кириш тўғрисидаги шартномалар»ни ратификация қилувчи федерал қонунларни имзолаган.
Путин, шунингдек, тўртта янги субъектнинг «Россия Федерациясига қабул қилиниши тўғрисида»ги федерал конституциявий қонунларни имзолаган.
Россиянинг янги ҳудудларини вақтинчалик муддат сифатида тайинлаш тўғрисидаги фармонлар имзоланган. Бу лавозимга Донецкда Денис Пушилин, Луганскда Леонид Пасечник, Херсон вилоятида Владимир Сальдо, Запорожье вилоятида Евгений Балитский тайинланган.
3 октябрь куни Давлат Думаси аннекция тўғрисидаги қонунларни қабул қилган, Федерация кенгаши уларни эртаси куни тасдиқлади. Буларнинг барчаси бир овоздан амалга оширилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!