O‘zbekiston, Yangiliklar

«Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин» – Ўзбекистон ҳудудларидаги палов нархлари билан танишинг

«Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин» – Ўзбекистон ҳудудларидаги палов нархлари билан танишинг

1 порция паловнинг Ўзбекистон бўйлаб ўртача нархи маълум қилинди.

Хабарга кўра, Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2022 йил октябрь ойи учун) ўрганиб чиқилган.

Ҳудудлар бўйича 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича:

Қорақалпоғистон Р. – 18 000 сўм
Андижон вилояти – 20 800 сўм
Бухоро вилояти – 21 300 сўм
Жиззах вилояти –22 000 сўм
Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм
Навоий вилояти – 19 000 сўм
Наманган вилояти – 15 000 сўм
Самарқанд вилояти – 23 700 сўм
Сурхондарё вилояти – 20 000 сўм
Сирдарё вилояти – 20 700 сўм
Тошкент вилояти – 21 500 сўм
Фарғона вилояти – 18 300 сўм
Хоразм вилояти – 21 000 сўм
Тошкент шаҳри – 25 800 сўм.